1990 йилларда Ўзбекистон тарихи музейига Антиквариат ва заргарлик санъати музейи ва Халқлар дўстлиги музейи фондлари топширилганини биласизми?
1990 йилларда Ўзбекистон тарихи музейига Антиквариат ва заргарлик санъати музейи ва Халқлар дўстлиги музейи фондлари топширилганини биласизми?
Улар орасида заргарлик буюмлари алоҳида қийматга эга эди.
Ҳунармандлар томонидан тарихий аҳамиятига эга бўлган ашёларни ҳадя қилиш ёки уларни аҳолидан сотиб олиш этнография фондини шакллантириш усулларидан бири эди.
Бугунги кунда музейда сақланаётган ҳунармандчилик буюмлари пухта ўрганилиб, каталогларга киритилмоқда, кўргазмаларда ва стационар музей экспозицияларида намойиш этилмоқда.
Улар замонавий усталар учун битмас-туганмас илҳом манбаи сифатида хизмат қилади ва Марказий Осиё минтақаси халқларининг қадимий ва бой маданияти ихлосмандлари томонидан қадрланади.

