Сайфиддин карвонсаройи – жаҳонгашта савдогарлар учун муносиб қўналға

Сайфиддин карвонсаройи – жаҳонгашта савдогарлар учун муносиб қўналға

Сайфиддина карвонсаройи ҳақида бир неча муҳим фактлар:

Сайфиддина карвонсаройи Бухорода жойлашган бўлиб, XIX асрда барпо этилган.

Мазкур карвонсарой дунё бўйлаб тижорат қилувчи савдогарлар учун қўнимгоҳ ва бошпана бўлган, яъни меҳмонхона вазифасини бажарган. 

Карвонсаройдаги махсус хоналарда савдогарлар ўз молларини сақлаши, алоҳида қўраларда жониворларини парвариш қилиши, махсус чойхонада тамадди қилиб, ҳаммомда покланиши мумкин бўлган.  

Карвонсаройнинг ўзига хос нуқталаридан бири пул айирбошлаш шаҳобчаси ҳам бўлган.

Сайфиддин карвонсаройи нисбатан бой савдогарлар, қимматли металлар билан савдо қиладиган тижоратчилар учун мўлжалланган.