Кўчманчи халқлар нақшларидаги мучал тақвими

Ўтмиши улуғ дала тарихи билан узвий боғлиқ бўлган барча халқларнинг безакларидаги муҳим мотивлардан бири шохсимон гажаклар билан ўралган поғонали ромб тасвиридир. 

Бу мотив туркман ўзбеклари (Нурота вилояти) орасида чодор-муйиз номи билан машҳур эди; номидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, унда ўзбекларнинг Каспийбўйи туркманлари, яъни Манғишлоқ ҳудудида яшаган туркманлар – ёвмудлар ва човдурлар билан маданий алоқалари бўлганлиги акс эттирилган. 

Вазифавийлигига кўра уй-рўзғор буюмлари сифатида ишлатиладиган, абадий ва чексиз ҳаракат ғоясини ўзида мужассамлаган гиламлар ва тўрва халталар устига тикилган 12 шохдан иборат бўлган тақвимнинг тасвирини коинот андозаси, абадийлик, даврийлик, вақтнинг, барча ҳаётий жараёнларнинг такрорланиши мажозий намунаси, шунингдек, чорвадорларнинг тартиб-интизоми ва ҳаётий мароми ҳақидаги доимий эслатма сифатида қабул қилиш мумкин.

Тақвимдаги 12 йилнинг ҳар бири маълум бир ҳайвоннинг, хусусан сичқон, сигир (ёки буқа), қоплон (шер, йўлбарс), қуён, аждаҳо (балиқ, бўри), илон, от, қўй (қўчқор), маймун, товуқ (ёки бирор ёввойи қушнинг урғочиси), ит, қобон (тўнғиз) образлари билан белгиланган.