Ғазғон усталарининг мармар лаганлари

Москвадаги Шарқ Давлат музейи тўпламида иккита ясси мармар идиш (лаганлар) бор. Улар Ғазғон конидан олинган кулранг ва тўқ кулранг мармардан ясалган. 

Ғазғондаги мармар кони анчадан бери маълум. У Нурота тоғлари яқинида, Навоий шаҳридан тахминан 30 км шимолда, Ўрта асрлардаги Нурота қишлоғига яқин масканда жойлашган. Академик Я.Ғ. Ғуломов тадқиқотлари натижасига кўра бу ерда мармар исломдан аввалги даврда ҳам қазиб олинган. Амир Темур ҳукмронлиги даврида (1370–1405) ва айниқса, унинг невараси Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги замонида (1409–1449) кон бундан ҳам жадалроқ ўзлаштирила бошланган. 

Мармардан безакли идишлар ясаш анъанаси Нурота учун анча янги (кўпи билан 200 йил) бўлиб, айниқса, ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида тез ривожланган. Ўзбекистонда Ғазғон усталари томонидан тайёрланган бу турдаги мармар идишлар бир қанча музейларда сақланади. Одатда бундай лаганлар манғитларнинг Бухоро сулоласининг сўнгги ҳукмдорлари – Абдулаҳадхон (1885–1910) ва унинг ўғли Саййид Олимхон (1910–1920) даврида дипломатлар, олий насабли зодагонлар вакилларига ҳадя тариқасида совға қилинган. Турли манбалар ва архив материалларида бундай ҳадялар кўп маротаба тилга олиб ўтилади. 


Музей экспозициясидаги лаганлар ёзув билан безатилган. Уларнинг ташқи ҳошиясида бу буюмларнинг одми безаги сифатидаги кециклар ўйилган. Ташқи ҳошияси бўйлаб улар ҳар хил: куфий ва настаълиқ ёзувларидаги битиклар билан безатилган. Ёзувлар бир неча бўғинлардан иборат (жами саккизта бўғин). Йирикроқ тўртта бўғинда араб тилидаги ибора ўйиб ёзилган: "ما شا الله" (сўзма-сўз: Ма шаʼ Оллоҳ). Ёзув тури – геометрик куфий, диакритик белгилари – зер-забарлари қўйилмаган.

Бу қисқа матн икки марта такрорланади, бунда улар Ўрта аср битикчилик анъаналарида машҳур бўлган техника ёрдамида бажарилган – таваъман (яъни белгиланган майдонда матннинг ойнадаги «эгизаклардек» акс этиб такрорланиши). 

Иккинчи мармар лаган кулранг бўлиб, шунга ўхшаш услубда безатилган. Бу ерда ёзувнинг мазмуни анча соддароқ. Таваъман услубида (асосий матн ойнадагидек акс эттирилган тарзда) юқоридаги матн ўйиб ёзилган: "Оллоҳ хоҳлагани". Ёзув тури – геометрик куфий, диакритик белгилари йўқ. Бу бўғинлар орасида яна бир қисқа битик ўйиб ёзилган. Аслида бу битта сўз бўлиб, насх безакли ёзувида ёзилган, «فتاح» (барака берувчи) деб ўқилади. Бу Оллоҳнинг сифатларидан бири бўлиб, улар "ал-асмo ал-ҳусно" (Гўзал исмлар) тарзида маълумдир.

Мраморные ляганы газганских мастеров: для дома или в подарок?

 

Мраморные ляганы газганских мастеров: для дома или в подарок?