Бухородаги тўрт гумбазли мақбара ҳақида биласизми?

Бухородаги тўрт гумбазли мақбара ҳақида биласизми?

Қадимда Бухоро тарихидан дарак берувчи Сомонийлар мақбараси жойлашган ҳудуд шундай аталган.

 Дарвоқе, у шу ерлик аҳоли талаффузида “Чаҳар Гумбазон” дейилган. Сал аввал бу ҳудуд Науканд деб аталган.

Сомонийлар сулоласи таназзулга учрагандан сўнг мақбаранинг ўзи ҳам бора-бора кичрайиб, хароб аҳволга келиб қолган. 
 XVI – XVIII асрларда мақбара ҳудудидаги аҳоли турар жойлари ҳам тамоман бузиб ташланган. ХХ аср бошларида мақбара атрофидаги қабристонда биргина сағана сақланиб қолган. Шу орқали ягона омон қолган ёдгорликни сақлаб қолишган.

Бинонинг кенг қамровли меъморий композицияси тепага томон торайиб борувчи куб шаклида барпо этилган. Уни тўрт бурчагида тўрт қуббаси бўлган катта гумбаз ёпиб туради.