Самарқанд давлат музей қўриқхонаси
Мамлакатимиздаги энг йирик музейлар рўйхатида Самарқанд давлат музей қўриқхонаси алоҳида ўринга эге.
Унинг фондлари қадимий ва ўрта аср тарихи ва маданияти ёдгорликларининг энг бой тўпламлари ҳисобланади.
Унинг тарихи 1874 йилда археологик, нумизматик, этнографик ва геологик коллекциялар асосида ташкил этилган Самарқанднинг биринчи музейига бориб тақалади.
Музейнинг расмий очилиши 1896 йилда бўлиб ўтган.
Музей-қўриқхона тўпламлари ўн минглаб экспонатларни ўз ичига олади, уларнинг аксарияти нодир асарлар маналади.
50 мингга яқин буюмлардан иборат Археологик экспонатлар фонди ҳақли равишда тўпламлар таркиби жиҳатидан энг бой ва мазмунли ҳисобланади.
Жумладан, тўпламда бронза даври заргарлик буюмлари, коропластика ва скультуралар, қадимий ва ўрта аср кулолчилигининг ноёб намуналари сақланмоқда.