Миллий кинемотография куни бошланди

Миллий кинемотография куни бошланди

Ёшлар ижод саройида, маданий мерос хафталигининг учинчи куни ва «Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» IV Халқаро конгрессида «Ўзбекистон кинематографияси: ўтмиш, бугунги куни, келажаги» мавзусида ижодий кеча бошланди.

Ушбу ижодий кунда «Халқаро фильм лойихалари», «Усталарнинг устаси» ва «Катта кўламли кино мероси» бўлимлари асосида тажрибали Ўзбек ва хорижий киноижодкорларнинг долзарб масалаларга бағишланган маърузалари ўтказилади.