Парижда “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари” кўргазмаси очилади
23 ноябр куни Париждаги Араб дунёси институтида “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари” кўргазмаси очилади, унда Нукусдаги Савицкий музейининг авангард асарлари намойиш этилади @acdfuz
Кўргазма куратори Яффа Ассулин таъкидлаганидек, Анри Матисс Марокашнинг ранги ва колоритидан илҳомланган йилларда Туркистон авангарди дунёга келган Марказий Осиёда ҳам шунга ўхшаш жараёнлар юз берган.
Ўрол Тансиқбоевнинг “Қумғон” натюрморти француз фовист рассомларининг ишларига яққол ўхшаб кетади. Ўрол Тансиқбоев санъат бўйича таълимни Пермда олган, И.И. Репин ва И.С. Горюшкин-Сорокопудовларнинг шогирди бўлган.
1928 йилда Тансиқбоев Москвадаги Янги ғарб санъати давлат музейида бўлди. Бу ерда у илк бор Анри Матисс, Поль Гоген ва бошқа европалик модернистларнинг асарларини кўрди, бу ижодкорлар Тансиқбоевнинг Марказий Осиёдаги етакчи колористлардан бири сифатида шаклланишига таъсир кўрсатган.
“Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари” кўргазмаси 23 ноябрдан 2023 йил 4 июнига қадар Париждаги Араб дунёси институтида бўлиб ўтади.
Источник @acdfuz