Самарқандда “Нафосат” фестивали бўлиб ўтди

Самарқандда “Нафосат” фестивали бўлиб ўтди

“Нафосат” фестивалининг биринчи кунида Самарқанд ёшлар марказида дизайнерлар ва халқ хунармандлари томонидан яратилган миллий либослар кўргазмаси очилди, деб хабар беради sputnik.

Фестиваль доирасида “Аёллар ва ёшлар ўртасида кийиниш маданияти” семинар – тренинги бўлиб ўтди, унда бир қатор махаллий мутахасислар, етакчи дизайнерлар ўзларининг маърузалари билан иштирок этдилар, шунингдек, “Самарқанднинг миллий либослар тарихи” мавзусидаги модалар намойиши ҳам бўлиб ўтди. 

Тадбирнинг иккинчи кунида фестиваль иштирокчилари етакчи “Бибихоним” ўқув маркази билан танишдилар ва “Замонавий Ўзбек модаси, анъаналари ва янги дизайнлари” шоусида ва етакчи Ўзбек дизайнерларининг янги тўпламларида қатнашдилар