Книга-альбом «Восточная миниатюра. Исторические личности» открывает ряд публикаций в рамках серии «Культурное наследие Узбекистана», в которых тематическими…
ТОМ XLI. АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИНИНГ ҚЎЛЁЗМА ВА КИТОБ МЕРОСИ
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўзининг 150 йиллик фаолияти давомида улкан илмий меросни жамлаган. Унинг энг қизиқарли қисми ушбу нашрга киритилди. Улар Қўлёзмалар, ноёб ва алоҳида қийматга эга нашрлар фондида сақланаётган қўлда ёзилган ва босма асарларнинг энг ноёб нусхалари, шарқ қўлёзмалари ва Европанинг ўрта аср китоб матбаачилиги намуналари, альбомлар, даврий нашрлардир. Бу туркумдаги 1871–1872 йилларда нашр этилган «Туркистон альбоми», шунингдек, ноёб библиографик, тарихий, бадиий, илмий, адабий манбалар тўплами, XIX–ХХ аср бошларидаги нодир тарихий ҳужжат саналувчи «Туркистон тўплами» ва бошқа кўплаб илмий мерос намуналари ўқувчида алоҳида қизиқиш уйғотади