Книга-альбом «Восточная миниатюра. Исторические личности» открывает ряд публикаций в рамках серии «Культурное наследие Узбекистана», в которых тематическими…
ТОМ XLIII.VII–XXI АСРЛАР ШАРҚ ХАТТОТЛИК ВА МИНИАТЮРА САНЪАТИ НАМУНАЛАРИ
Ушбу китоб-альбомда муаллиф Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг хусусий коллекциясидан хаттотлик, наққошлик санъати ва китоб миниатюраларидан ажойиб намуналар тақдим этилган. Исломшунос олим, таниқли хаттот, устоз, шарқ мумтоз адабиёти билимдони бўлган бу инсон кўп йиллар давомида шарқ китоблари санъатини ўрганиш билан шуғулланган. Турфа хилдаги хаттотлик ёзувлари бўлган, атрофи нафис нақшлар билан безатилган саҳифалар Ўзбекистон ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам турли бадиий марказлар хаттот ва рассом-наққошларининг юксак маҳоратини намойиш этади. Қуръони карим намуналари алоҳида эътиборни тортади – уларни дизайнининг бенуқсонлиги ва нафислиги бирлаштириб туради. Китоб-альбомда миниатюра намуналари кўп эмас, аммо чоп этилганларининг бир текисда тузилгани, ранглар уйғунлиги ва гўзал тасвирлари билан диққатга сазовор