Книга-альбом «Восточная миниатюра. Исторические личности» открывает ряд публикаций в рамках серии «Культурное наследие Узбекистана», в которых тематическими…
ТОМ XL.ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЙ МЕРОСИ ПОЛЬША МУЗЕЙЛАРИДА
«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги «Ўзбекистон маданий мероси Польша музейларида» китоб-альбоми ушбу мамлакатдаги икки маданият муассасасининг маданий ёдгорликларини тақдим этади. Ўзбекистон амалий санъати намуналарининг энг катта коллекцияси Варшавадаги Осиё ва Тинч океани музейида сақланади. Коллекция буюмларининг аксарияти асосан XX асрнинг 70–80-йилларида яратилган, аммо XIX аср охири – XX аср бошларига оид анча илгариги намуналар ҳам талайгина. Булар экспедициялар давомида тўпланган ёки ҳадя сифатида олинган тўқимачилик маҳсулотлари, металл буюмлар (идишлар ва заргарлик буюмлари), кулолчилик намуналари ва бошқалардир. Шунингдек, ўқувчи Северин Удзела номидаги Краков этнография музейининг ўзбек артефактлари билан танишади