XXXV ЖИЛД. СУҒДИЁНА – ИПАК ЙЎЛИНИНГ ЮРАГИ

«Суғдиёна – Ипак йўлининг юраги» китоб-альбомида аҳолиси илк ўрта асрларнинг халқаро савдосида муҳим роль ўйнаган, шунингдек, авлодларга мерос сифатида ажойиб санъат асарлари – саройлар деворларини безатган нақшлар, юмшоқ металлдан ишланган маҳсулотлар, матолар, оссуарийлар ва дафн саркофаглари, шунингдек кўплаб бошқа ёдгорликларни қолдирган ажойиб тарихий-маданий минтақа ҳақида кенг таассурот уйғотувчи маълумотлар берилган. Тасвирлар киритилган қисмда ҳам Суғдиё­на ҳудудида, ҳам унинг чегараларидан ташқарида яратилган ёдгорликлар жамланган. Жилд устида Ўзбекистон, Хитой, Италия ва Россия олимларидан иборат халқаро гуруҳ иш олиб борди.

Ушбу нашр нафақат олим ва тадқиқотчилар, балки Ўзбекистоннинг бой маданий меросига қизиқувчи барча маҳаллий ва хорижий ўқувчилар, ёш авлод вакиллари учун мўлжалланган. Жаҳонда ўхшаши йўқ ушбу Лойиҳа мустақиллик йилларида яратилган имкониятлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг маданий, тарихий ва интеллектуал меросини асраб-авайлаш, бойитиш ҳамда янада кўпайтириш масалаларига бўлган шахсан эътибори туфайли амалга оширилмоқда.

Саҳифаларда 3D-форматида қўшимча визуал маълумотларни олиш учун планшет ёки смартфонда сканерлашга мўлжалланган QR-кодлар мавжуд. «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» кўпжилдли туркуми Ўзбекистоннинг ноёб тарихий-маданий меросининг бошқа намуналарига бағишланган китоб-альбомларни чоп этишни ҳам назарда тутади.

 

Смотреть еще