Книга-альбом «Восточная миниатюра. Исторические личности» открывает ряд публикаций в рамках серии «Культурное наследие Узбекистана», в которых тематическими…
XXXII ЖИЛД. ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЙ МЕРОСИ ИТАЛИЯ ТЎПЛАМЛАРИДА
«Ўзбекистон маданий мероси Италия тўпламларида» китоб-альбомида, ўтмишда Ўзбекистон ҳудудларида яратилган ва ҳозирда Милан, Турин, Флоренция ва Комо шаҳридаги музейлар ва хусусий коллекцияларда сақланаётган турли хил артефактлар намойиш этилган. Улар қаторида Афросиёбнинг кулолчилик буюмлари, темурийлар даври меъморий кошинлари, ҳашамдор сўзаналар, кўркамлиги билан кишини ҳайратга соладиган, ўрта асрлар охиридаги ўзбек хонликлари даврига оид турли кийим-кечаклар намуналари ва бошқа буюмлар бор. Китоб-альбомда алоҳида бобни ҳозирги кунда Болоньяда сақланаётган Абу Али ибн Синонинг «Тиб қонунлари» тўлиқ матнининг иврит тилига таржимасини ўз ичига олган ягона нусхада сақланиб қолган қўлёзмага бағишланган.
Ушбу нашр нафақат олим ва тадқиқотчилар, балки Ўзбекистоннинг бой маданий меросига қизиқувчи барча маҳаллий ва хорижий ўқувчилар, ёш авлод вакиллари учун мўлжалланган. Жаҳонда ўхшаши йўқ ушбу Лойиҳа мустақиллик йилларида яратилган имкониятлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг маданий, тарихий ва интеллектуал меросини асраб-авайлаш, бойитиш ҳамда янада кўпайтириш масалаларига бўлган шахсан эътибори туфайли амалга оширилмоқда.
Мазкур китоб-альбом ўқувчилари нашрга илова қилинаётган махсус ҳужжатли фильмлар ёзилган диск ёрдамида Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъати ҳақида ўз тасаввурларини янада кенгайтиришлари мумкин. Шунингдек, саҳифаларда 3D-форматида қўшимча визуал маълумотларни олиш учун планшет ёки смартфонда сканерлашга мўлжалланган QR-кодлар мавжуд. «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» кўпжилдли туркуми Ўзбекистоннинг ноёб тарихий-маданий меросининг бошқа намуналарига бағишланган китоб-альбомларни чоп этишни ҳам назарда тутади.