ТОМ XLVII. «ИЧАН-ҚАЛЪА» ДАВЛАТ МУЗЕЙ-ҚЎРИҚХОНАСИ ТЎПЛАМИ

«Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонаси тўплами» китоб-альбоми Хива хонларининг шу номдаги қалъасида жойлашган, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига кирган очиқ осмон остидаги энг машҳур музейлардан бирига бағишланади. 1920 йилда очилган кунидан бошлаб музей фонди доимий равишда тўлдириб келинган ва ҳозирги пайтда энг қадимги даврлардан бугунги кунгача бўлган Хоразм тарихини акс эттирувчи 60 000 дан ортиқ экспонати бор. Музей-қўриқхона таркибига 15 та доимий экспозиция киради. Китоб-альбом бўлимлари археологик коллекциялари, нумизматика ва бонистика тўпламлари, қўлёзмалар ва ҳужжатлар, фотоколлекциялар, декоратив-амалий санъат ашёлари, XX асрнинг тасвирий санъат асарлари ҳақида тасаввур беради.

Смотреть еще