Книга-альбом «Восточная миниатюра. Исторические личности» открывает ряд публикаций в рамках серии «Культурное наследие Узбекистана», в которых тематическими…
XXVI ЖИЛД. ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ ТЎПЛАМИ БИРИНЧИ ҚИСМ АРХЕОЛОГИЯ ВА НУМИЗМАТИКА
«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумига мансуб «Ўзбекистон тарихи давлат музейи тўплами» китоб-альбоми икки қисмдан иборат, уларнинг ҳар бири ўз мавзу йўналишига эга. Биринчи қисм (26-жилд) Музейнинг бой археология ва нумизматика коллекцияларининг шаклланиши ҳақида маълумот беради, шунингдек, бу коллекцияларнинг қадим замонлардан XIX асргача бўлган даврда Ўзбекистон ҳудуди ва унга чегарадош мамлакатларда яшаган халқлар ҳаётини ҳар томонлама акс эттирувчи энг сара намуналарини тақдим этади.
Ушбу нашр нафақат олим ва тадқиқотчилар, балки Ўзбекистоннинг бой маданий меросига қизиқувчи барча маҳаллий ва хорижий ўқувчилар, ёш авлод вакиллари учун мўлжалланган. Жаҳонда ўхшаши йўқ ушбу Лойиҳа мустақиллик йилларида яратилган имкониятлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг маданий, тарихий ва интеллектуал меросини асраб-авайлаш, бойитиш ҳамда янада кўпайтириш масалаларига бўлган шахсан эътибори туфайли амалга оширилмоқда. Мазкур китоб-альбом ўқувчилари нашрга илова қилинаётган махсус ҳужжатли фильмлар ёзилган диск ёрдамида Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъати ҳақида ўз тасаввурларини янада кенгайтиришлари мумкин. Шунингдек, саҳифаларда 3D-форматида қўшимча визуал маълумотларни олиш учун планшет ёки смартфонда сканерлашга мўлжалланган QR-кодлар мавжуд.
«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» кўпжилдли туркуми Ўзбекистоннинг ноёб тарихий-маданий меросининг бошқа намуналарига бағишланган китоб-альбомларни чоп этишни ҳам назарда тутади.