Книга-альбом «Восточная миниатюра. Исторические личности» открывает ряд публикаций в рамках серии «Культурное наследие Узбекистана», в которых тематическими…
ТОМ XLVIII. ЎЗБЕКИСТОН МУЗЕЙЛАРИ ВА ХУСУСИЙ КОЛЛЕКЦИЯЛАРИ МАТЕРИАЛЛАРИ БЎЙИЧА АНЪАНАВИЙ ЎЗБЕК ЛИБОСЛАРИ (1-ҚИСМ)
«Ўзбекистон музейлари ва хусусий тўпламлари материаллари бўйича анъанавий ўзбек либослари» китоб-альбомида тарихий маълумотлар (ёзма манбалар, деворга чизилган суратлар, ҳайкалтарошлик, миниатюра, фотоҳужжатлар) ва сақланиб қолган кийимлар намуналари асосида ўзбек халқининг анъанавий либослар соҳасидаги бой миллий мероси тақдим этилган. Китобда асосий эътибор унинг минтақавий хусусиятларини очиб беришга қаратилади. Биринчи қисм Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона водийсида кийилган эркаклар ва аёллар либосларига бағишланди. Каталогда республикадаги турли музейлар ва хусусий тўпламлардан либослар ва аксессуарларнинг энг яхши намуналари тақдим этилган.