Книга-альбом «Восточная миниатюра. Исторические личности» открывает ряд публикаций в рамках серии «Культурное наследие Узбекистана», в которых тематическими…
ТОМ XLII.АЛИШЕР НАВОИЙ АСАРЛАРИНИНГ БЕЗАКЛИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ ЖАҲОН ТЎПЛАМЛАРИДА
Атоқли шоир, мутафаккир ва давлат арбоби, ўзбек тили ва адабиётининг асосчиси Алишер Навоийнинг асарлари муаллиф ҳаётлик даврида ҳам кенг оммалашган ва жуда машҳур бўлган. Шоир асарларининг қўлёзмалари бугунги кунда турли сабабларга кўра дунёнинг кўплаб кутубхоналарида сақланиб қолган. Ушбу жилдда Алишер Навоий асарларининг Истанбул (Туркия) кутубхоналари, Россия Миллий кутубхонаси (Санкт-Петербург, Россия), Россия Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти (Санкт-Петербург, Россия), Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган асарларининг иллюстрациялар (суратлар) билан безатилган қўлёзмалари тақдим этилган. Биринчи марта ягона жилдда тўпланган ушбу қўлёзма мерос дурдоналари темурийлар даврида яшаб ижод қилган атоқли шахс даҳосининг ёрқин далили бўлиб хизмат қилади