Книга-альбом «Восточная миниатюра. Исторические личности» открывает ряд публикаций в рамках серии «Культурное наследие Узбекистана», в которых тематическими…
ТОМ XXXVII.ЎЗБЕКИСТОН РОССИЯ АРХИВЛАРИ ТЎПЛАМЛАРИДА САҚЛАНАЁТГАН XIX АСР ВА XX АСР БОШЛАРИГА ОИД ТАРИХИЙ ФОТОСУРАТЛАРДА
«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги «Ўзбекистон Россия архивлари тўпламларида сақланаётган XIX аср ва XX аср бошларига оид тарихий фотосуратларда» китоб-альбомида XIX асрнинг сўнгги чораги – ХХ аср бошларида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида истиқомат қилган аҳолининг анъанавий маданияти 150 дан ошиқ фотосуратлар мисолида намойиш этилган. Китоб тўрт қисмдан иборат бўлиб, уларда меъморий ёдгорликлар, ҳукмдор табақа вакиллари ҳамда оддий одамларнинг портретлари, Бухоро, Самарқанд воҳаси ва Тошкентда, Фарғона водийсининг шаҳарлари ва Хоразм минтақасининг турли ерларида яшаган аҳолининг кундалик турмуши акс этган. Бундай альбом илк бор нашр этилганини таъкидлаш лозим. Зеро, Ўзбекистон ўтмишига оид тарихий фотосуратлар жамланган аввалги альбомлар алоҳида мавзуларга ёки маълум бир тарихий-маданий масканларга бағишлаб нашр этилган. Мазкур альбомда ўқувчилар минтақанинг маданий қиёфасига кенгроқ назар солиш имконига эга бўлишади. Шунингдек, ўқувчилар Туркистон ҳудудида фотография соҳасининг ривожи, минтақанинг ўзига хос қиёфасини келажак авлодлар учун асраб қолишга эришган фоторассомларнинг ишлари ҳақида маълумот олишади.