ТОМ XXXVIII. АБУ АЛИ ИБН СИНО АСАРЛАРИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ ТУРКИЯ КУТУБХОНАЛАРИДА

Бир гуруҳ ўзбек ва турк олимлари томонидан тайёрланган китоб-альбом икки қисмдан иборат. Биринчи қисм буюк файласуф ва ҳаким Абу Али ибн Синонинг ҳаёти ва илмий ижодига бағишланган. Иккинчи қисмда Ибн Синонинг Туркия кутубхона ва музейларида сақланаётган қўлёзма асарлари тавсифлари тақдим этилади. Олимнинг асарлари мавзу бўйича таржимаи ҳол, табобат, фалсафа, мантиқ, илоҳиёт, адабиёт, тасаввуф, ахлоқ ва тафсир илмига ажратилди. Асрлар давомида мусулмон Шарқининг турли минтақаларидан етишиб чиққан машҳур олим ва ҳакимлар Ибн Сино асарларига шарҳлар ёзиб, қисқартмалар тузганлар. Кейинчалик бу қисқартмаларга шарҳлар ҳам ёзилган. Ушбу асарлар – шарҳлар, қисқартмалар, шунингдек уларга битилган шарҳлар ҳам китоб-альбомга киритилган.

Смотреть еще