Книга-альбом «Восточная миниатюра. Исторические личности» открывает ряд публикаций в рамках серии «Культурное наследие Узбекистана», в которых тематическими…
XXX ЖИЛД. С. М. ПРОКУДИН-ГОРСКИЙ ВА УНИНГ АҚШ КОНГРЕССИ КУТУБХОНАСИДАГИ ТУРКИСТОН ФОТОСУРАТЛАР ЖАМЛАНМАСИ
«Ўзбекистон маданий мерос жаҳон тўпламларида» туркумидаги «С. М. Прокудин-Горский ва унинг АҚШ Конгресси кутубхонасидаги Туркистон фотосуратлар жамланмаси» китоб-альбоми ХХ аср бошларида таниқли бўлган фотографнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган. 1948 йилда АҚШ Конгресси кутубхонаси уста меросини сотиб олгани туфайли, у бугунги кунгача сақланиб қолди ва уларга тадқиқотчилар, ноширлар томонидан талаб катта. Фотосуратлар билан бир қаторда ушбу нашрда илк бор илмий ўрганиш учун С. М. Прокудин-Горскийнинг 1909 – 1912 йилларда Россия империяси бўйлаб қилган саёҳатларига бағишланган янги архив ҳужжатлари тақдим этилди, таржимаи ҳолига оид воқеалар тафсилотлари аниқланмоқда. Китобда унинг 1906 ва 1911 йилларда (бир йил ичида учта саёҳат) Ўрта Осиёда суратга олиш ишлари тарихига ва тахминларга кўра 1905 йилда ҳам ўлкага қилган саёҳатига алоҳида эътибор берилган.
Китоб-альбом саҳифаларида 3D-форматида қўшимча визуал маълумотларни олиш учун планшет ёки смартфонда сканерлашга мўлжалланган QR-кодлар мавжуд. Ушбу нашр нафақат олим ва тадқиқотчилар, балки Ўзбекистоннинг бой маданий меросига қизиқувчи барча маҳаллий ва хорижий ўқувчилар, ёш авлод вакиллари учун мўлжалланган. Жаҳонда ўхшаши йўқ ушбу Лойиҳа мустақиллик йилларида яратилган имкониятлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг маданий, тарихий ва интеллектуал меросини асраб-авайлаш, бойитиш ҳамда янада кўпайтириш масалаларига бўлган шахсан эътибори туфайли амалга оширилмоқда.
«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» кўп жилдли туркуми Ўзбекистоннинг ноёб тарихий-маданий меросининг бошқа намуналарига бағишланган китоб-альбомларни чоп этишни ҳам назарда тутади.