Книга-альбом «Восточная миниатюра. Исторические личности» открывает ряд публикаций в рамках серии «Культурное наследие Узбекистана», в которых тематическими…
XXXIV ЖИЛД. ЎЗБЕКИСТОН АДАБИЙ МЕРОСИ РАМПУР РАЗА КУТУБХОНАСИ ТЎПЛАМИДА (ҲИНДИСТОН) ИККИНЧИ ҚИСМ
«Китоблар Тож Маҳали» номини олган Раза кутубхонаси, Ҳиндистоннинг ўзига хос Бухороси бўлган Рампур шаҳрида (Ут-тар-Прадеш, Ҳиндистон) жойлашган бўлиб, санскрит, араб, форс, турк, пушту, урду, ҳинд ва бошқа тиллардаги минглаб қим-матбаҳо қўлёзмалар сақланадиган хазина саналади. Ушбу тўпламнинг муҳим қисмида Ўзбекистон адабий мероси бўлган қўлёзмалар тақдим этилган. Асосан, улар Мовароуннаҳр ҳудудида ёки Ҳиндистоннинг ўзида, Бобурийлар даврида Мовароуннаҳрданкўчиб келган муҳожирлар томонидан яратилган. «Ўзбекистон адабий мероси Рампур Раза кутубхонаси тўпламида (Ҳиндистон)» номли китобнинг II жилдидан фиқҳ, фалсафа, риторика, шеърият, тиббиёт ҳамда кўплаб бошқа, ўрта асрлар адабиётининг жанрлар хилма-хиллигини очиб берадиган қўлёзмалар ўрин олган.
Ушбу нашр нафақат олим ва тадқиқотчилар, балки Ўзбекистоннинг бой маданий меросига қизиқувчи барча маҳаллий вахорижий ўқувчилар, ёш авлод вакиллари учун мўлжалланган. Жаҳонда ўхшаши йўқ ушбу Лойиҳа мустақиллик йилларида яра-тилган имкониятлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг маданий, тарихий ва ин-теллектуал меросини асраб-авайлаш, бойитиш ҳамда янада кўпайтириш масалаларига бўлган шахсан эътибори туфайли амалгаоширилмоқда.
Мазкур китоб-альбом ўқувчилари нашрга илова қилинаётган махсус ҳужжатли фильмлар ёзилган диск ёрдамида Ўзбекистон-нинг бой маданияти ва санъати ҳақида ўз тасаввурларини янада кенгайтиришлари мумкин. Шунингдек, саҳифаларда 3D-форматида қўшимча визуал маълумотларни олиш учун планшет ёки смартфонда сканерлашга мўлжалланган QR-кодлар мавжуд.«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» кўпжилдли туркуми Ўзбекистоннинг ноёб тарихий-маданий меросининг бошқа намуналарига бағишланган китоб-альбомларни чоп этишни ҳам назарда тутади.