ТОМ XXXVI. КУШОН ПОДШОЛИГИ: СУЛОЛАЛАР, ДАВЛАТ, ХАЛҚ, ТИЛ, ЁЗУВ, ДИНЛАР

«Кушон подшолиги: сулолалар, давлат, халқ, тил, ёзув, динлар» китоби Қадимги дунёнинг энг буюк давлатларидан бири тарихи ва маданиятига бағишланган. Унда асосий эътибор кушонлар даврининг таниқли ёдгорликлари – Айритом, Далварзинтепа, Кампиртепа, Қадимий Термиз (Қоратепа, Фаёзтепа), Холчаённи жамлаган Ўзбекистон жануби (Сурхондарё вилояти)даги Кушон тарихи ва маданиятига қаратилган. Шу муносабат билан китобнинг суратли қисмида республика коллекциялари – ЎзФА Санъатшунослик институти, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Ўзбекистон давлат санъат музейидаги кушонлар санъати дурдоналари ўз аксини топган. Шунингдек, машҳур Далварзинтепа хазинасининг тилла буюмлари ҳам нашр саҳифаларидан жой олган.

Смотреть еще