XXVIII ЖИЛД. МАРКАЗИЙ ОСИЁ МЕРОСИ КЕМБРИЖ УНИВЕРСИТЕТИ ТЎПЛАМЛАРИДА 1-ҚИСМ: МАРКАЗИЙ ОСИЁ САНЪАТИ ФИЦВИЛЬЯМ МУЗЕЙИДА

«Марказий Осиё санъати Фицвильям музейида» китоб-альбоми «Марказий Осиё мероси Кембриж университети тўпламларида» туркумининг биринчи жилди бўлиб, ўз навбатида «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» кўпжилдли туркумининг бир қисми сифатида чоп этилмоқда. Ф. И. Мелвилл таҳриридаги мазкур жилд энг қадимги вақтлардан Хива хонлиги ва Бухоро амирлигини ҳам қамраб олган кейинги ислом давригача Марказий Осиё Икки дарё оралиғи санъатига бағишланган. У ўз соҳасининг мутахассислари томонидан тақдим этилган – нумизматика (А. Попеску), ҳайкалтарошлик ва заргарлик санъати (В. К. Риенджанг), қўлёзма китоб расмлари санъати (Ф. И. Мелвилл), кулолчилик (М. Гибсон) ва тўқимачилик (Э. Гюль) ҳақидаги бир неча боблардан иборат.

Ушбу нашр нафақат олим ва тадқиқотчилар, балки Ўзбекистоннинг бой маданий меросига қизиқувчи барча маҳаллий ва хорижий ўқувчилар, ёш авлод вакиллари учун мўлжалланган. Жаҳонда ўхшаши йўқ ушбу Лойиҳа мустақиллик йилларида яратилган имкониятлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг маданий, тарихий ва интеллектуал меросини асраб-авайлаш, бойитиш ҳамда янада кўпайтириш масалаларига бўлган шахсан эътибори туфайли амалга оширилмоқда.

Мазкур китоб-альбом ўқувчилари нашрга илова қилинаётган махсус ҳужжатли фильмлар ёзилган диск ёрдамида Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъати ҳақида ўз тасаввурларини янада кенгайтиришлари мумкин. Шунингдек, саҳифаларда 3D-форматида қўшимча визуал маълумотларни олиш учун планшет ёки смартфонда сканерлашга мўлжалланган QR-кодлар мавжуд.«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» кўпжилдли туркуми Ўзбекистоннинг ноёб тарихий-маданий меросининг бошқа намуналарига бағишланган китоб-альбомларни чоп этишни ҳам назарда тутади.

 

Смотреть еще