XVI ЖИЛД ЧЕХИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ТЎПЛАМЛАРИ

«Ўзбекистон маданий мероси» туркумидаги «Чехия Республикаси тўпламлари» китоб-альбомида Чехиядаги бир қанча ма- даний муассасаларда сақланаётган санъат ёдгорликлари ҳавола этилган. Ўзбек амалий санъати намуналаридан иборат энг катта жамланма Прагадаги Напртска номидаги Осиё, Африка ва Америка маданияти миллий музейида сақланмоқда. Тўплам ўз ичига кенг доирдаги амалий санъат буюмлари: тўқимачилик маҳсулотлари (анъанавий матолар, либослар, кашталар), металлдан ясалган буюмлар ( идиштовоқлар ва заргарлик намуналари), керамика ва мусиқа асбобларини қамраб олган. Прага Миллий галересиядаги ўзбек кашталари жамланмаси ҳам диққатга сазовор. Ўзбек маданий мероси намуналарига эга муассасалар орасида Пльзендаги Ғарбий Чехия музейи, Червена Льгота қасри ҳамда Прагадаги Миллий кутубхона ҳам бор. Чехия Республикасидаги маданият муассасала- рида сақланаётган осори атиқалар Ўзбекистонда XIX аср ўрталаридан ҳозирги кунга қадар бўлган даврда ҳунармандлик анъаналари юксак даража ривожланганидан далолат беради.

Ушбу нашр нафақат олим ва тадқиқотчилар, балки Ўзбекистоннинг бой маданий меросига қизиқувчи барча маҳаллий ва хорижий ўқувчилар, ёш авлод вакиллари учун мўлжалланган. Жаҳонда ўхшаши йўқ ушбу лойиҳа мустақиллик йилларида яратилган шарт-шароит- лар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг маданий, тарихий ва интеллектуал меросини асраб-авайлаш, бойитиш ҳамда янада кўпайтириш масалаларига бўлган шахсий эътибори туфайли амалга оширилмоқда.

Мазкур альбом ўқувчилари нашрга илова қилинаётган махсус ҳужжатли фильмлар ёзилган диск ёрдамида Ўзбекистоннинг бой мада- нияти ва санъати ҳақида ўз тасаввурларини янада кенгайтиришлари мумкин.

«Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркуми Ўзбекистоннинг ноёб тарихий-маданий меросининг бошқа намуна- ларига бағишланган китоб-альбомларни чоп этишни ҳам назарда тутади

Смотреть еще