II ЖИЛД РОССИЯ ЭТНОГРАФИЯ МУЗЕЙИ ТЎПЛАМИ

Иккинчи жилдига Ўзбекистон маданий мероси ҳақидаги Россия этнография музейидаги материаллар кирган. Тақдим этилаётган китоб-альбом Санкт-Петербургдаги Россия этнография музейининг бой ва турли ҳилдаги коллекция тўпламларига бағишлнган. Унинг муаллифлари музей ҳусусиятларига мувофиқ ўзбек коллекцияси билан бир қаторда қорақалпоқ, Ўрта Осиё араблари, бухоро жугутлари коллекцияларини ажратишади. Тақдим этилган предметлар орасида Ўзбекистон амалий санъатининг асл дурдоналари ҳам бор. Ўтган асрнинг бошларида С.М.Дудиннинг экспедицияси ва музей мутахассисларининг Ўзбекистонга қилган кейинги экспедициялари жараёнида йиғилган материаллар коллекция асосини ташкил қилишади. Ушбу коллекция тақдим қилинаётган ҳажмда илк бор нашр этилмоқда.

Смотреть еще