Книга-альбом «Восточная миниатюра. Исторические личности» открывает ряд публикаций в рамках серии «Культурное наследие Узбекистана», в которых тематическими…
X ЖИЛД ЎЗБEКИСТОН МАДАНИЙ МEРОСИ МОCКВА МУЗEЙЛАРИДА
«Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги «Ўзбекистон маданий
мероси Москва музейларида» китоб-альбомида истъедодли олимлар, уста ва рассомлар томонидан асрлар, даврлар ва тамаддунлар давомида ушбу қадимги заминда яратилган, музейнинг фахри хисобланадиган ноёб санъат намуналари тақдим килинган. Бутун жаҳон бўйлаб турли музей ва шахсий тўпламларда сақланадиган ушбу дурдоналар Ўзбекистоннинг ноёб моддий ва бадиий маданияти меросини тўлиқ акс эттиради.
Нашр нафақат илмий-тадқиқотчиларига, балки Ўзбекистоннинг бой маданий меросига қи-
зиқувчи мамлакатимиз ва чет элдаги кенг жамоатчилик ҳамда ёш авлод вакилларига мўлжаллан-
ган. Дунёда ухшаши йуқ ушбу лойиҳа ўзбек халқининг тарихий, маданий ва интелектуал меросини
авайлаб-асраш, бойитиш ва янада купайтиришга қаратилган мустақиллик йилларида яратилган
шароитлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг алоҳида эътибор қа-
ратганлиги туфайли амалга оширилмоқда.
Китобхонлар мазкур альбомга илова қилинган дискдаги ҳужжатли фильмни томоша қилиб
Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъати ҳақидаги ўз таъсуротини кенгайтиришлари мумкин.
«Жаҳон тўпланмаларида Ўзбекистоннинг маданий мероси» кўп жилдли туркум доирасида Ўз-
бекистоннинг тарихий-маданий меросининг ноёб намуналарига бағишланган бошка китоб-альбом
ларни ҳам чоп этиш мўлжалланмоқда.