XII ЖИЛД ДИН ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ ТЎПЛАМИ (САНКТ–ПЕТЕРБУРГ, РОССИЯ)

Мазкур китоб-альбомда Дин тарихи давлат музейи (Санкт-Петербург) тўпламларидаги Ўзбекистоннинг ди- ний ва моддий маданиятига оид бўлган ёдгорликлар ўрин олган. «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумига кирувчи бу тўплам илк бор махсус тарзда тадқиқот қилинмоқда. Унда зардуштийлик, буддавийлик, яҳудийлик ва ислом каби турли эътиқодлар ҳамда динларнинг турли жиҳатларини ифода этувчи санъат намуна- лари ўрин олган. Шу билан бирга бу альбомдаги археология ва этнография ёдгорликлари, тасвирий ва амалий санъат асарларининг II асрдан XX асргача бўлган намуналари икки минг йиллик муддатни ўз ичига қамраб олади.

Ушбу нашр нафақат олим ва тадқиқотчилар, балки Ўзбекистоннинг бой маданий меросига қизиқувчи барча маҳаллий ва хорижий ўқувчилар, ёш авлод вакиллари учун мўлжалланган. Жаҳонда ўхшаши йўқ ушбу лойиҳа мус- тақиллик йилларида яратилган шарт-шароитлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг маданий, тарихий ва интеллектуал меросини асраб-авайлаш, бойитиш ҳамда янада кўпайтириш масалаларига бўлган шахсан эътибори туфайли амалга оширилмоқда.

Мазкур альбом ўқувчилари нашрга илова қилинаётган махсус ҳужжатли фильмлар ёзилган диск ёрдамида Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъати ҳақида ўз тасаввурларини янада кенгайтиришлари мумкин.

«Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркуми Ўзбекистоннинг ноёб тарихий-маданий меросининг бошқа намуналарига бағишланган китоб-альбомларни чоп этишни ҳам назарда тутади.

Смотреть еще