XIV ЖИЛД ЎЗБЕКИСТОН ГИЛАМДЎЗЛИГИ: АСРЛАРГА ТЕНГДОШ АНЪАНА

«Ўзбекистон гиламдўзлиги: асрларга тенгдош анъана» тўплами Ўзбекистон амалий санъатининг қизиқарли турларидан бири – гиламдўзликка бағишланган. Муаллиф мамлакатимиз ҳудудида тўқимачилик билан шуғул- ланган халқлар гиламлари ҳақида маълумот беради, шунингдек, айнан ўзбек гиламдўзлиги анъаналарига эътиборни қаратади. Ўзбекистон гиламлари биринчи марта бу қадар тўла, барча турлари ва технологик хилма-хиллиги билан тақдим этилади. 

Нашр нафақат илмий-тадқиқот доиралар вакилларига, балки кенг маҳаллий ва хорижий китобхонларга, Ўзбе- кистоннинг бой маданий меросига қизиқувчи ёш авлод вакилларига мўлжалланган. Дунёда ўхшаши бўлмаган лойиҳа истиқлол йилларида яратилган шароитлар ва шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг маданий ва интеллектуал меросини асраб-авайлаш, бойитиш ва кўпайтириш масаласига қаратаёт- ган эътибори туфайли амалга оширилмоқда.

Мазкур альбом ўқувчилари махсус тасвирга олинган, диски китоб-альбомга тикилган ҳужжатли фильм билан танишиб, Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъати ҳақида ўз тасаввурларини кенгайтиришлари мумкин.

«Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» кўп томли туркум Ўзбекистоннинг тарихий-маданий ме- росининг нодир намуналарига бағишланган бошқа китоб-альбомлар чоп этишни ҳам кўзда тутади.

Смотреть еще