XV ЖИЛД ДАВЛАТ ЭРМИТАЖИ ТЎПЛАМИ ИККИНЧИ ҚИСМ VIII – XV АСРЛАР МОВАРОУННАҲР САНЪАТИ (САНКТ-ПЕТЕРБУРГ)

Мазкур китоб-альбомда Давлат Эрмитажининг (Санкт-Петербург) тўпламларидаги тараққий этган ўрта асрлар даврида Мовароуннаҳрнинг маданий меросига оид бўлган ёдгорликлар ўрин олган. Мазкур тўплам XIX аср охирлари – XX аср бошларида шаклланган, сўнгра ушбу музейга келиб тушган шахсий тўпламлар билан бир қаторда XX асрнинг биринчи ярмида ташкил қи- линган археология қазилма ишлари давомида топилган меъморий безак парчалари, сопол идишлар, торевтика, заргарлик буюмла- ри, шиша буюмлар ва шу каби ашёларни ўз ичига олади. «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумига кирувчи бу тўплам илк бор махсус тарзда тадқиқот қилинмоқда.

Ушбу нашр нафақат олим ва тадқиқотчилар, балки Ўзбекистоннинг бой маданий меросига қизиқувчи барча маҳаллий ва хорижий ўқувчилар, ёш авлод вакиллари учун мўлжалланган. Жаҳонда ўхшаши йўқ ушбу лойиҳа мустақиллик йилларида яра- тилган шарт-шароитлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг маданий, тарихий ва интеллектуал меросини асраб-авайлаш, бойитиш ҳамда янада кўпайтириш масалаларига бўлган шахсан эътибори туфайли амалга  оширилмоқда.

Мазкур альбом ўқувчилари нашрга илова қилинаётган махсус ҳужжатли фильмлар ёзилган диск ёрдамида Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъати ҳақида ўз тасаввурларини янада кенгайтиришлари мумкин.

«Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркуми Ўзбекистоннинг ноёб тарихий-маданий меросининг бошқа намуналарига бағишланган китоб-альбомларни чоп этишни ҳам назарда тутади.

Смотреть еще