Книга-альбом «Восточная миниатюра. Исторические личности» открывает ряд публикаций в рамках серии «Культурное наследие Узбекистана», в которых тематическими…
XVII ЖИЛД XV-XVII АСРАЛРДАГИ МОВАРОУНАҲР КИТОБОТ САНЪАТИ РОССИЯ МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ ТЎПЛАМЛАРИДА (САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, РОССИЯ)
“Ўзбекистон маданий мероси” туркумидаги “XV–XVII аср Мовароуннаҳр китобот санъати Росссия миллий кутубхонаси (Санкт-Петербург, Россия) тўпламларида” китоб-альбомида Самарқанд, Бухоро, Шоҳруҳияда тўллиқ ёки қисман яратилган тўққиста қўлёзма ҳавол қилинган. Туркий-чиғатой, араб ва форс тилларида кўчирилган бу қўлёзмлар Мовароуннаҳр китобот санъатининг энг яхши анъаналари асосида безатилган.
Қўлёзмаларга кўрк бағишлаб турган ажойиб миниатюралар илгари ҳам тадқиқотчилар эътиборини жалб этган, бироқ шу кунга қадар тўлиқ кўринишда нашр этилмаган, шунингдек, уларнинг сюжетлари ҳам доимо мукаммал очиб берилмаган. Китоблардаги хаттотлик ёзуви ва нақш безакларига келсак, улар ҳам фақат айрим ҳолатларда нашр этилган, юз муқовалари эса кўп холларда эътибордан четда қолган. Янги альбом бу камчиликларни тўлдириши лозим. Шунингдек, ўқувчилар бу дурдона асарлар қандай қилиб кутубхонага келиб қолганини ва кимлар томонидан ўрганилгани тўғрисида ҳам маълумот олиши мумкин. Ушбу нашр нафақат олим ва тадқиқотчилар, балки Ўзбекистоннинг бой маданий меросига қизиқувчи барча маҳаллий ва хорижий ўқувчилар, ёш авлод вакиллари учун мўлжалланган. Жаҳонда ўхшаши йўқ ушбу лойиҳа мустақиллик йилларида яратилган шарт-шароитлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг маданий, тарихий ва интеллектуал меросини асраб-авайлаш, бойитиш ҳамда янада кўпайтириш масалаларига бўлган шахсан эътибори туфайли амалга оширилмоқда. Мазкур альбом ўқувчилари нашрга илова қилинаётган махсус ҳужжатли фильмлар ёзилган диск ёрдамида Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъати ҳақида ўз тасаввурларини янада кенгайтиришлари мумкин. «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркуми Ўзбекистоннинг ноёб тарихий-маданий меросининг бошқа намуналарига бағишланган китоб-альбомларни чоп этишни ҳам назарда тутади.