XVIII ЖИЛД РОССИЯ АРХИВЛАРИ ТЎПЛАМЛАРИНИНГ ХIХ ВА ХХ АСР БОШИГА ОИД ТАРИХИЙ ФОТОСУРАТЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОН

альбомида XIX асрнинг сўнгги чораги – ХХ аср бошларида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида истиқомат қилган аҳолининг анъанавий маданияти 200 дан ошиқ фотосуратлар мисолида намойиш этилган. Китоб тўрт қисмда иборат бўлиб, уларда меъморий ёдгорликлар, ҳукмдор табақа вакиллари ҳамда оддий одамларнинг портретлари, Бухоро, Самарқанд воҳаси ва Тошкентда, Фарғона водийсининг шаҳарлари ва Хоразм минтақасининг турли ерларида яшаган аҳолининг кундалик турмуши акс этган. Бундан альбом илк бор нашр этилганини таъкидлаш лозим. Зеро, Ўзбекистон ўтмишига оид тарихий фотосуратлар жамланган аввалги альбомлар алоҳида мавзуларга ёки маълум бир тарихий-маданий масканларга бағишлаб нашр этилган. Мазкур альбомда ўқувчилар минтақанинг маданий қиёфасига кенг доирада назар солиш имконига эга бўлишади. Шунингдек, ўқувчилар Туркистон ҳудудида фотография соҳасининг ривожи, минтақанинг ўзига хос қиёфасини келажак авлодлар учун асраб қолишга эришган фоторассомларнинг ишлари ҳақида маълумот олишади.

Ушбу нашр нафақат олим ва тадқиқотчилар, балки Ўзбекистоннинг бой маданий меросига қизиқувчи барча маҳаллий ва хо- рижий ўқувчилар, ёш авлод вакиллари учун мўлжалланган. Жаҳонда ўхшаши йўқ ушбу лойиҳа мустақиллик йилларида яратилган шарт-шароитлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг маданий, тарихий ва интеллектуал меросини асраб-авайлаш, бойитиш ҳамда янада кўпайтириш масалаларига бўлган шахсий эътибори туфайли амалга оши- рилмоқда.

Мазкур альбом ўқувчилари нашрга илова қилинаётган махсус ҳужжатли фильмлар ёзилган диск ёрдамида Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъати ҳақида ўз тасаввурларини янада кенгайтиришлари мумкин.

«Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркуми Ўзбекистоннинг ноёб тарихий-маданий меросининг бошқа намуналарига бағишланган китоб-альбомларни чоп этишни ҳам назарда тутади.

Смотреть еще