XIX ЖИЛД АЛИШЕР НАВОИЙ АСАРЛАРИНИНГ ИСТАНБУЛ КУТУБХОНАЛАРИДАГИ ИЛЛЮСТРАЦИЯЛИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ

«Ўзбекистон маданий мероси» туркумидаги «Алишер Навоий асарларининг Истанбул кутубхоналаридаги иллюстрацияли қўлёзмалари» китоб-альбомида Алишер Навоий (1441–1501) асарларининг ноёб қўлёзмаларига ишланган ажойиб миниатюралар ҳавола этилган бўлиб, улар ҳозир Истанбулда сақланмоқда. Алишер Навоий темурийлар салтанати ҳукмдори Ҳусайн Бойқаро (1469–1506) даврида яшаб ижод қилган. Темурийлар ҳукмрон- лигининг сўнгги даврларида Ҳирот замонасининг энг илғор санъат маркази сифатида шуҳрат қозониб, бу ерда ривож топган ижодий анъаналар қўшни давлатлар, жумладан усмонийлар салтанатидаги мусаввирлар учун ҳам намуна сифатида хизмат қилган. Бунинг натижасида, Истанбулда Навоий асарларини қайта кўчириш иши йўл- га қўйилган. Шунингдек, қўлёзмалар Ҳирот, Табриз, Шероз каби шаҳарлардан ҳам олиб келинган. Янги қўлёзмалар турк ва форс мусаввирлари томонидан темурийлар, сафавийлар ёки усмонийлар услубида миниатюралар билан безатилган.

Ушбу нашр нафақат олим ва тадқиқотчилар, балки Ўзбекистоннинг бой маданий меросига қизиқувчи барча маҳаллий ва хорижий ўқувчилар, ёш авлод вакиллари учун мўлжалланган. Жаҳонда ўхшаши йўқ ушбу лойиҳа му- стақиллик йилларида яратилган шарт-шароитлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг маданий, тарихий ва интеллектуал меросини асраб-авайлаш, бойитиш ҳамда янада кўпайтириш масалаларига бўлган шахсан эътибори туфайли амалга оширилмоқда.

Мазкур альбом ўқувчилари нашрга илова қилинаётган махсус ҳужжатли фильмлар ёзилган диск ёрдамида Ўз- бекистоннинг бой маданияти ва санъати ҳақида ўз тасаввурларини янада кенгайтиришлари мумкин.

«Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркуми Ўзбекистоннинг ноёб тарихий-маданий ме- росининг бошқа намуналарига бағишланган китоб-альбомларни чоп этишни ҳам назарда тутади.

Смотреть еще