XX ЖИЛД МАРКАЗИЙ ОСИЁ МАДАНИЙ МЕРОСИ ЯПОНИЯ МУЗЕЙЛАРИДА

«Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» туркумида чоп этилган мазкур китоб-альбомда Япониянинг еттита му- зейи тўпламларида сақланаётган Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон маданиятига оид санъат намуналари ҳақида маълу- мотлар берилган. Улар Сёсоин императорлик хазинаси, Михо музейи, Йокогома шаҳридаги Евроосиё маданияти музейи, Рюкок музейи, Тэнри университети қошидаги Тэнри Санкокан музейи, Окаяма шаҳридаги Яқин Шарқ санъати музейи ва Хиросима префектурал санъат музейларидир.

Альбомнинг бой тасвирий мазмуни Буюк ипак йўли ғоясининг моҳияти билан ҳамоҳанг бўлиб, илдизи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган Марказий Осиё ва Япония халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларнинг бугунги кундаги даражасини янада ри- вожлантиришга хизмат қилади. Альбомнинг ўзига хос яна бир жиҳати шундаки, каталог қисмидан ташқари, ундан япониялик мутахассисларнинг иккала минтақанинг ўтмишдаги турли тарихий алоқаларига бағишланган мақолалари ҳам жой олган. Ушбу нашр Япония тўпламларида сақланаётган Марказий Осиё санъат намуналарини умумлаштириш йўлидаги муҳим ва биринчи қадам ҳисобланади.

Мазкур нашр нафақат илмий-тадқиқот доиралари вакиллари, шунинг баробарида Ўзбекистоннинг бой маданий тарихи билан қизиқувчи юртимиз ҳамда хорижликлар аудиторияси ва ёш авлодга мўлжалланган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг тарихий, бебаҳо маданий меросини асраб-авайлаш, бойитиш ва кўпайтиришга қаратган алоҳида эътибори туфайли дунёда муқобили бўл- маган мазкур лойиҳага асос солинди.

Бундан ташқари, ўқувчилар китоб-альбом билан бирга ҳавола этиладиган дискдаги махсус суратга олинган ҳужжатли фильм билан танишиб, Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъати ҳақидаги тасаввурларини янада бойитишлари мумкин.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» кўп томли туркум доирасида Ўзбекистон- нинг тарихий-маданий меросига бағишланган бошқа ноёб альбомларни нашр этиш ҳам кўзда тутилган.

Смотреть еще