Книга-альбом «Восточная миниатюра. Исторические личности» открывает ряд публикаций в рамках серии «Культурное наследие Узбекистана», в которых тематическими…
XI ЖИЛД ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИ ТЎПЛАМЛАРИ
«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумига кирувчи «Германия Федератив Республикаси тўпламлари» китоб-альбомида Берлин давлат кутубхонаси, Берлин ислом санъати музейи, Берлин этнология музейи, Штутгарт шаҳридаги Линден номидаги музей, Гамбург санъат ва ҳунармандчилик музейи, Саксония давлат этнография коллекцияси, Любек шаҳри- даги этнология коллекцияси, Фахрий сенатор М. Бумиллер коллекциясида сақланаётган мамлакатимиз санъати ёдгорликлари ўрин олган. Улар ўрта асрлардаги ислом санъати дурдоналари, ўзбек хонликлари даври, XX аср усталари ясаган буюмлардан иборат.
Ушбу нашр нафақат олим ва тадқиқотчилар, балки Ўзбекистоннинг бой маданий меросига қизиқувчи барча маҳаллий ва хо- рижий ўқувчилар, ёш авлод вакиллари учун мўлжалланган. Жаҳонда ўхшаши йўқ ушбу лойиҳа мустақиллик йилларида яратилган шарт-шароитлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг маданий, тарихий ва интеллектуал меросини асраб-авайлаш, бойитиш ҳамда янада кўпайтириш масалаларига бўлган шахсий эътибори туфайли амалга оширил- моқда.
Мазкур альбом ўқувчилари нашрга илова қилинаётган махсус ҳужжатли фильмлар ёзилган диск ёрдамида Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъати ҳақида ўз тасаввурларини янада кенгайтиришлари мумкин.
«Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркуми Ўзбекистоннинг ноёб тарихий-маданий меросининг бошқа намуналарига бағишланган китоб-альбомларни чоп этишни ҳам назарда тутади.