XIII ЖИЛД ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ МУЗЕЙИ ТЎПЛАМИ (ТОШКЕНТ)

«Ўзбекистон Давлат санъат музейи тўплами» китоб-альбоми 2018 йилда ўзининг юз йиллик юбилейини нишон-

лайдиган, мамлакатимизнинг энг йирик маданий-маърифий масканларидан бирига бағишланади. Музей тўпламла-

ри асосан рус ва Ғарбий Европа рассомлари асарларидан иборат бўлиб, князь Н. К. Романовнинг шахсий тўплами

асосида шаклланган. Вақт ўтиши билан ушбу тўплам янги санъат дурдоналари, жумладан маҳаллий мусаввирлар

ижод намуналари билан бойиб борган. Мазкур альбомнинг мақсади музей тўпламларининг мамлакатимиз бадиий

меросига айланган қисмини оммага тақдим этишдан иборат.

Ушбу нашр нафақат олим ва тадқиқотчилар, балки Ўзбекистоннинг бой маданий меросига қизиқувчи барча

маҳаллий ва хорижий ўқувчилар, ёш авлод вакиллари учун мўлжалланган. Жаҳонда ўхшаши йўқ ушбу лойиҳа мустақиллик йилларида яратилган шарт-шароитлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг маданий, тарихий ва интеллектуал меросини асраб-авайлаш, бойитиш ҳамда янада кўпайтириш масалаларига бўлган шахсан эътибори туфайли амалга оширилмоқда. Мазкур альбом ўқувчилари нашрга илова қилинаётган махсус ҳужжатли фильмлар ёзилган диск ёрдамида Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъати ҳақида ўз

тасаввурларини янада кенгайтиришлари мумкин.

«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркуми Ўзбекистоннинг ноёб тарихий-маданий меросининг бошқа намуналарига бағишланган китоб-альбомларни чоп этишни ҳам назарда тутади.

Смотреть еще