One of the most outstanding finds on Fayaztepa, discovered in 1968, was the Triada composition depicting…
«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумида чоп этилган мазкур «Марказий Осиё маданий мероси Япония музейларида» китоб-альбомда Япониянинг еттита музейи тўпламларида сақланаётган Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон маданиятига оид санъат намуналари ҳақида маълумотлар берилган.
Улар Сёсоин императорлик хазинаси, Михо музейи, Йокогома шаҳридаги Евроосиё маданияти музейи, Рюкоку музейи, Тэнри университети қошидаги Тэнри Санкокан музейи, Окаяма шаҳридаги Яқин Шарқ санъати музейи ва Хиросима префектурал санъат музейларидир.
